8:04 | 05.12.24
Самарқандда эҳтиёжманд оилаларга имтиёзли нархда тарқатилиши керак бўлган 50 тонна кўмирни сотишга уринган омбор мудири ва қоровул қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, Самарқанд вилоятидаги «Мароқанд» кўмир омбори мудири Ж.П. сохта ҳужжатлар орқали эҳтиёжманд оилаларга мўлжалланган 50 тонна кўмирни фуқаро А.А.га 37,5 миллион сўмга сотишга келишган.
Мудир бу жараёнда омбор қоровули Х.Ж. ёрдамида 13,2 тонна кўмирни етказиб берган ва 28 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25, 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ёки фойдаланиш) асосида жиноят иши қўзғатилди. Тергов ишлари давом этмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: