20:11 | 20.02.24

                       

Самарқандда иссиқхона 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Пахтачи туманидаги иссиқхоналардан бири тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига уланиб, давлат ва жамият манфаатига зарар етказди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги иссиқхона 1,3 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Пахтачи туман бўлими ҳамда ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «Х.Қ.» МЧЖ раҳбари Р.Х. корхонанинг 1,5 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, уни ҳеч қандай ҳужжатсиз, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улагани аниқланган.

Шу орқали иссиқхона 1,3 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: