9:25 | 27.08.24

                       

Самарқандда тарбиячи батут учун 15 минг сўмдан йиғмоқчи бўлди

Самарқандда батут учун 15 минг сўмдан йиғмоқчи бўлган боғча опа жазоланди.

Самарқанд шаҳридаги 56-боғчада ҳар ой театр ёки цирк учун болалардан пул талаб қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида 56-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси томонидан ота-оналар гуруҳига «боғчага 15 минг сўмдан батут келади» дея хабар ёзилгани, бироқ пул йиғилмагани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тарбиячига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Шунингдек, маълумотномада ушбу ташкилотда шу кунларда ҳеч қандай театр ва ҳоказолар учун пул йиғилмагани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: