Аввалроқ Саудия Арабистонида Ҳаж ишлари вазири ўзгаргани хабар берилганди. Шунингдек, Ҳаж сафари қандай шароитларда ўтиши маълум бўлган.
23:17 | 04.12.21
Мамлакатнинг Ҳаж ва Умра вазирлиги бу бўйича маълумот берди
Саудия Арабистонида Умра зиёратини амалга ошириш тартибига ўзгартириш киритилгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Gulfnews» хабар берди.
Таъкидланишича, Саудия Арабистони ҳукумати бошқа мамлакатлардан Умра зиёратини амалга ошириш учун келганлар қироллик ҳудудида 30 кунгача қолиши мумкинлигини эълон қилган. Бунгача хорижлик зиёратчиларга қироллик ҳудудида фақат 10 кун қолишга рухсат берилган. Қайд этилишича, сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони ҳукумати коронавирусга қарши чекловларни босқичма-босқич юмшатиши фонида нормал ҳаётга қайтиш имконини берган.
Саудия Арабистонидаги Ҳаж ва Умра вазирлигининг маълум қилишича, киритилган ўзгариш хориждан келган ҳамда 18 ва ундан катта ёшдаги зиёратчиларга тегишли бўлиб, улар коронавирусга қарши тўлиқ эмланган бўлиши керак.
Келтирилишича, Саудия Арабистонида тан олинган вакциналар билан эмланган зиёратчиларга карантинсиз Умра маросимларини бажаришга рухсат берилади. Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тасдиқланган бошқа вакциналар билан эмланганлар эса 3 кунлик карантинда бўлиши талаб этилади. 48 соатлик карантиндан сўнг улар коронавирусга қарши ПЗР тести топширади, натижа манфий бўлган тақдирда зиёратчиларга Умра маросимларини бажаришга рухсат берилади.
Аввалроқ Саудия Арабистонида Ҳаж ишлари вазири ўзгаргани хабар берилганди. Шунингдек, Ҳаж сафари қандай шароитларда ўтиши маълум бўлган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: