20:08 | 15.09.22

                       

«Шавкат Миромоновичниниг афғон халқига ёрдам бериш ҳақидаги чақириғи ҳурматга сазовор» — Рамзан Қодиров

Чеченистон раҳбари ШҲТ саммити ишига омад тилади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Самарқандда ўтказилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити фаолиятига омад тилади.

Фото: «РБК»

Қайд этилишича, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мақоласида қайд этган афғон халқига кўмак бериш ҳақидаги фикрларини «ҳурматга сазовор» дея таърифлаган.

«Шавкат Мирзиёевнинг ушбу мамлакатда ҳам тинчлик ҳукм суриши учун афғон халқига ёрдам қўлини чўзиш ҳақидаги чақириғи ҳурматга сазовор. Мен бу позицияни қўллаб-қувватлайман. Афғонистонда тинч ҳаёт ўрнатиш босқичини илгари суриш зарур. Умуман олганда, саммит платформаси долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш, мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун ажойиб имконият бўлади. Тадбир иштирокчиларига чин дилдан самарали меҳнат, омад ва муваффақиятлар тилайман!», — деган Рамзан Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказгани, учрашувда Шаҳбоз Шариф самимий қабул ҳамда Покистондаги сув тошқинларидан жабрланганларга кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистонга ташаккур изҳор этгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: