12:12 | 02.05.24

                       

Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда

Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбирда 93 та давлатдан икки ярим мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар келган.

Ўзбекистон Президенти учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Президент матбуот котиби

Маълум қилинишича, Форумнинг ялпи сессиясида БМТ Бош котиби ўринбосари Татяна Молчан, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд, Сингапур Парламенти Спикери Сиа Киан Пенг, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифа ҳам қатнашмоқда.

Фото: Президент матбуот котиби

Сессияга CNN телеканали журналисти Ричард Квест модераторлик қилмоқда.

Давлат раҳбари форум иштирокчиларини самимий қутлаб, йилдан-йилга яхши анъанага айланиб бораётган ушбу формат доирасида юртимизда дунёнинг барча қитъаларидан янгидан-янги ишончли ҳамкорлар жам бўлаётганини таъкидлади.

Ўтган уч йил давомида мазкур форум икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, энг долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, илғор ғоя ва ёндашувларни ишлаб чиқиш учун самарали мулоқот майдонига айланди.

«Бугунги тадбирда 93 та давлатдан икки ярим мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар келгани ҳам форумнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганини яққол тасдиқлайди. Бу ўз навбатида, мамлакатимизда ортга қайтмас тус олган ислоҳотларга, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга бўлган улкан қизиқишдан далолат беради», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: