16:51 | 15.09.22

                       

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди

Етакчилар олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилмоқда

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасидаги яна бир муҳим тадбир – Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралари бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарига Арқадағ, Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев олий даражадаги келишувлар ижросининг боришини кўриб чиққанди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида 18 та ҳужжат имзоланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: