13:26 | 13.10.22

                       

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан учрашди

Учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилган

Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, учрашувда кенг кўламли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва янги ишбилармонлик ташаббусларини амалга ошириш, Туркия етакчи компанияларининг мамлакатимиздаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

Фаол гуманитар алмашинувларни, энг аввало, маданият ва таълим соҳаларида давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Жорий йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Вазирларнинг “Ўзбекистон-Туркия-Озарбайжон” форматидаги мунтазам учрашувлари доирасида самарали мулоқотни кенгайтиришга келишиб олинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: