15:05 | 19.08.24

                       

Сирдарёда 2 ёшли бола боғчада вафот этди

Сирдарёда 2 ёшли бола боғчада овқат тиқилиб қолиб, вафот этди.

Сирдарё вилоятида 2 ёшли  боғча тарбияланувчиси овқат тиқилиб қолиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uz’га маълум қилди.

Ҳолат 2024 йилнинг 7 август куни соат 11:10 ларда Мирзаобод туманида содир бўлган. «Йўлдошобод» МФЙда жойлашган ЯТТ «А,З,А,» оилавий боғчасининг 2022 йилда туғилган тарбияланувчиси И.С. (ўғил бола) тўсатдан вафот этган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, И.С.нинг ўлимига нафас йўлларининг овқат массаси билан беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.

«Ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: