15:41 | 21.05.24

                       

Сирдарёда руҳий носоғлом аёлни масхара қилган ходимлар жаримага тортилди

Сирдарёда руҳий носоғлом аёлни масхара қилган «Мурувват» интернат уйи ходимлари жаримага тортилди (видео).

Сирдарё туманидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар «Мурувват» интернат уйида руҳий носоғлом аёл мазах қилганди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бунда айбдор деб топилган ходимлар жаримага тортилганини маълум қилди.

Аёлнинг мазах қилингани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Видео интернат уйи ошхонасида аутсорсинг асосида хизмат кўрсатадиган МЧЖ ишчилари О.Ш. ва М.Х. томонидан тасвирга олинган. Улар муассаса ҳудудида эркин сайр қилиб юрган Й.С.ни шифокор, ҳамшира ва кичик тиббий ходимлар (энага) рухсатисиз ошхона биносига олиб кириб, руҳий ҳолатини била туриб мазах қилишган. Мазкур олинган видеотасвир ошхонада ишловчи ходимларнинг Telegram гуруҳига ташлаган.

17 май куни интернат уйи раҳбари Сирдарё тумани ИИБга мурожаат қилиб, ходимларнинг хатти-ҳаракатига «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонуннинг 3 ва 4-моддалари юзасидан қонуний чора кўриш бўйича мурожаат қилган. Шундан сўнг, О.Ш. ва М.Х. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва улар вазифасидан озод этилган.

Сирдарё тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари якунланиб, МЧЖ ишчилари О.Ш. ва М.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2 моддаси 1-қисмига мувофиқ, энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида жарима тўлаш жазоси белгиланди.

Шунингдек, аутсорсинг асосида хизмат кўрсатувчи Innovation-Outsorsing-Service МЧЖ билан тузилган шартномани бекор қилиш учун фирма раҳбари номига огоҳлантириш хати чиқарилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: