11:54 | 02.04.24
Спортчи Тўра Авлоқуловнинг отиб кетилганлиги юзасидан қўшимча маълумот берилди.
Прокуратура томонидан Кураш федерацияси Шаҳрисабз тумани ижрочи директори лавозимида ишлаган 1967 йилда туғилган Тўра Авлоқуловнинг ўлими билан боғиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жиноят иши доирасида судга оид тиббиёт, кимёвий, криминалистика, биология ва баллистика экспертизалари тайинланган.
Шунингдек, 30 март куни айбланувчи шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиет чораси қўлланилган.
«Тергов ҳаракатлари давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: