16:35 | 25.11.23

                       

СССР учун «компенсация»: МДҲ тарихига назар

МДҲ ташкилотининг тузилиш тарихи ва мақсадлари. Ташкилотга аъзо давлатлар ҳамда ўтказилган саммитлар ҳақида билиб олинг. Фото ва видеолар

2023 йилнинг октябр ойида Қирғизистон пойтахти Бишкекда МДҲ мамлакатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда МДҲ етакчилари рус тили ташкилотини таъсис этиш, давлатлараро муносабатлар, диний эътиқод, терроризмга қарши кураш, суд-экспертиза фаолияти каби йўналишларда қатор ҳужжатлар имзолашди, дея хабар берган Спутник Қирғизистон нашри.

МДҲ мамлакатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси. Қирғизистон. Бишкек.
Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Шунингдек, мажлисда Россия Федерацияси 2024 йил МДҲга раислик мақомини олиши ҳақида ҳам сўз борган. Мажлисда нутқ сўзлаган Владимир Путин Россия раислик даврида ташкилот нуфузини мастаҳлаш тарафдори эканини айтган.

«Россия МДҲга бўлажак раислик даврида Ҳамдўстлик нуфузини мустаҳкамлаш бўйича фаол иш олиб бориш тарафдори», — дейди Владимир Путин.

Bugun.uz МДҲнинг вужудга келиш тарихи, ташкилот мақсади ва аъзо ташкилотлар ҳақида маълумот беради.

МДҲ тарихи

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (қисқача МДҲ) давлатлараро ташкилот бўлиб, Беларус, Россия ва Украина давлатлари ўртасида 1991 йил 8 декабрида тузилган. Бу вақтдаги Россия президенти Борис Елцин, Украина президенти Леонид Кравчук ва Беларус Олий Кенгаши раиси Станислав Шушкевичлар ташаббускор сифатида юқори ўринга чиққанлар.

Борис Елцин, Леонид Кравчук ва Станислав Шушкевич.
Фото: украина.ру

Дастлаб бу уч мамлакат СССРнинг парчаланиши оқибатида юзага келган иқтисодий ва маданий муаммоларни юмшатишни мақсад қилган. Бироз вақтдан сўнг, Иттифоқ таркибидан чиққан бошқа мустақил республикалар ҳам ташкилотга аъзо бўлиш учун Битимни имзолайдилар.

1991 йил 21 декабрдаги Олма-Ота саммити.
Фото: МДҲ ижроия қўмитаси

1991 йилнинг 21 декабр куни Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари Олма-Ота шаҳрида декларацияга имзо чекканлар. Грузия 1993 йил ташкилот аъзоси бўлди. Шу йилнинг ўзида МДҲ Устави қабул қилиниб, унда кўплаб масалар келишиб олинган.

МДҲга собиқ Иттифоқ таркибида бўлган Латвия, Литва ва Эстония давлатлари қўшилмаган.

МДҲ Устави

МДҲ Устави аъзо давлатлар учун бир қатор масалаларни олдинга ташлайди. Яъни, давлатлар СССР парчалангандан кейин тўқнашган аксар муаммолар ечими Уставда кўрсатиб ўтилган эди.

Унга кўра:

  • инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш,
  • ташқи сиёсий фаолиятини мувофиқлаштириш,
  • умумий иқтисодий маконни вужудга келтириш,
  • транспорт ва алоқа тизимларини ривожлантириш,
  • аҳоли соғлиғи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,
  • ижтимоий масалалар ва иммиграция сиёсати,
  • уюшган жиноятчиликка қарши кураш,
МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари. 1991 йил.
Фото: Mail.Kz

Шунингдек, мудофаа сиёсатида ҳамкорлик қилиш ҳамда ташқи чегараларни қўриклашда биргаликда фаолият юритиш аъзо мамлакатлар олдида турган вазифа эди.

Мўғулистон ва Афғонистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга давлатлар ҳисобланади.

МДҲ Бошқарув аппарати

МДҲнинг ҳақиқий аъзолари билан бирга МДҲ фаолиятининг айрим турларида қатнашувчи аъзолар ҳам бўлиши мумкин. Шу билан бирга, МДҲнинг қуйидаги органлари ташкил қилинган:

  • Давлат бошликлари кенгаши,
  • Ҳукумат бошликлари кенгаши,
  • Ташки ишлар вазирлари кенгаши,
  • Давлатлараро иқтисодий қўмита,
  • Парламентлараро ассамблея
  • Мувофиқлаштирувчи маслаҳат қўмитаси

Парламентлараро ассамблея Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлса, Мувофиқлаштирувчи маслаҳат қўмитаси Беларуснинг Минск шарида жойлашган. Шунингдек, бу органлар фаолияти МДҲ низоми доирасида амалган оширилади.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган МДҲнинг Парламентлараро ассамблеяси биноси
Фото: МДҲнинг Парламентлараро ассамблеяси

МДҲ нималар қила олди?

Ташкилот парчаланган СССР ҳудудидаги мустақил республикаларда фуқаролик урушининг олдини олганлиги иддао қилинади. Аъзо давлатлар босқичма босқич халқаро муносабатлар тизимига кириб, мустақилликлари, суверенитети мустаҳкамланди. Бироқ, ташкилот қабул қилган кўплаб қарорлар ижроси таъминланмай қолган.

МДҲ рамзи ва ташкилотга аъзо давлатлар байроқлари:
Фото: www.nlb.by

МДҲ бажарган энг йирик ишлардан бири, парчаланган Совет Иттифоқи давлатларининг дўстона муносабатларини сақлаб қолиш бўлди. Ташкилотга аъзо давлатлар тарихан Иттифоқда шаклланган маданий алоқалар ва иқтисодий боғлиқлик МДҲ орқали асраб қолишга уриндилар. Бу эса, мустақил республикаларда иқтисодий муаммолар юзага келиши сезиларли камайтириб, ўзаро алоқаларни сақлаб қолган.

МДҲ саммити.
Фото: Коммерсант

Қисқа қилиб айтганда, МДҲ ташкил этиш орқали собиқ Иттифоқ ҳудудида умумий бозор яратишга бел бўгланган. Шу билан бирга, бу ташкилот парчаланган СССР учун «компенсация» вазифасини ҳам бажарган.

МДҲга аъзо давлатлар

Бугунги кунда МДҲга тўққизта давлат аъзо ҳисобланади. Ташкилот тарихи мобайнида аъзоликдан чиқиб кузатувчи давлат мақомига ўтиш ҳолатлари ва ташкилотдан буткул чиқил ҳоллари ҳам кузатилди. Шунингдек, баъзи мамлакатлар МДҲнинг маълум структураларида кузатувчи мақомини ҳам олган.

Арманистон 1991 йил 21 декабр

Озарбайжон 1991 йил 21 декабр

Белоруссия 1991 йил 8 декабр

Қозоғистон 1991 йил 21 декабр

Қирғизистон 1991 йил 21 декабр

Молдова 1991 йил 21 декабр

Россия 1991 йил 8 декабр

Тожикистон 1991 йил 21 декабр

Ўзбекистон 1991 йил 21 декабр

Украина ва Грузия давлатлари ташкилотдан чиқиб кетган бўлса, Туркманистон аъзо мамлакатдан кузатувчи давлат мақомига ўтган. Мўғулистон ташкилотнинг баъзи тузилмаларида кузатувчи мақомида, Афғонистон эса, Парламентлараро Ассамблеяда кузатувчи давлат ҳисобланади.

Шунингдек, бошқа бир қатор давлатлар МДҲга кириш истагини ҳам билдирганлар.

МДҲ саммитлари қачон ва қаерларда ўтказилган?

МДҲ саммитлари дастлабки ўн йилликда, (Олма-Ота ва Бишкекдан ташқари) асосан Беларус ва Россияда ўтказилган.

1. 1991 йил декабр — Қозоғистон Олма-Oта

2. 1992 йил октябр — Қирғизистон Бишкек

3. 1993 йил апрел — Беларус  Минск

4. 1994 йил октябр — Россия  Москва

5. 1995 йил май — Беларус  Минск

6. 1996 йил май — Россия Москва

7. 1997 йил январ — Россия Москва

8. 1998 йил апрел — Россия Москва

9. 1999 йил апрел — Россия Москва

10. 2000 йил июн — Россия Москва

11. 2001 йил октябр — Россия Москва

12. 2002 йил октябр — Молдова Кишинёв

13. 2003 йил сентябр — Украина Ялта

14. 2004 йил сентябр — Қозоғистон Астана

15. 2005 йил август — Россия Қозон

16. 2006 йил октябр — Беларус Минск

17. 2007 йил октябр — Тожикистон Душанбе

18. 2008 йил октябр — Қирғизистон, Бишкек

19. 2009 йил октябр — Молдова Кишинёв

20. 2010 йил май — Россия Москва

21. 2011 йил сентябр — Тожикистон Душанбе

22. 2012 йил май — Ўзбекистон Тошкент

23. 2012 йил декабр — Туркманистон Ашхобод

24. 2013 йил октябр — Беларус Минск

25. 2014 йил октябр — Беларус Минск

26. 2015 йил октябр — Қозоғистон Бурабой

27. 2016 йил сентябр — Қирғизистон, Бишкек

28. 2017 йил октябр — Россия Сочи

29. 2018 йил сентябр — Тожикистон Душанбе

30. 2019 йил октябр — Туркманистон Ашхобод

31. 2020 йил декабр — Видеоформат

32. 2021 йил декабр — Санкт-Петербург (норасмий учрашув)

33. 2022 йил октябр — Санкт-Петербург (норасмий учрашув)

34. 2023 йил октябр — Қирғизистон Бишкек

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: