11:46 | 03.09.22

                       

Telegram‘да пулли фойдаланувчилар учун янги функциялар қўшилади

Асосий ўзгариш статус ҳолатида кузатилади

iOS ва Android учун Telegram‘нинг бета-версиясида бир қанча янги функциялар, жумладан статус ҳолати сифатида эможилар қўйиш имконияти аниқланди. Бу ҳақда «Код Дурова» хабар берди.

Фото: »Bugun.uz»

Маълум қилинишича, статус сифатида ўрнатилган эможи Telegram Premium’да чиқадиган юлдузча ўрнини эгаллайди. Мазкур янги функциядан фақат мессенжернинг пулли фойдаланувчиларигина фойдалана олади.

Эможилар профилда ҳам, гуруҳ суҳбатларида ҳам исмнинг ёнида пайдо бўлади. Бундан ташқари, фойдаланувчилар таймер ёрдамида эможини вақтинчалик ўрнатиши, мессенжерда аввалроқ пайдо бўлган махсус эможилардан реакция сифатида фойдаланиши мумкин бўлади.

Шунингдек, Telegram‘да тасдиқланган фойдаланувчилар, каналлар ва ботлар учун бериладиган тасдиқлаш белгиси дизайни янгиланади. Бета версияда у бироз каттароқ ва тўқ рангда кўринади.

Аввалроқ Telegram’да мессенжер фойдаланувчилари номи сотилиши мумкинлиги маълум қилинган. Шунингдек, Telegram’нинг пулли версиясида янги функция ишга тушгани хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: