21:20 | 06.11.21

                       

Telegram’да янги функция ишга туширилади

Мессенжер асосчиси Павел Дуров бу бўйича маълумот берди

Telegram’да ноябрь ойида расмий рекламаларни ўчириб қўйиш бўйича пуллик функция ишга туширилиши режалаштирилгани маълум бўлди. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров ўз каналида эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг сўзларига кўра, функцияни арзон обуна шаклида расмийлаштириш мумкинлиги фойдаланувчиларга Telegram ривожланиши учун бевосита қўллаб-қувватлаш имконини беради.

Дуровнинг таъкидлашича, баъзи фойдаланувчилар ўз каналидаги рекламаларни ўчиришни хоҳлашини маълум қилган бўлиб, айни пайтда маъмурият бу таклифни амалга ошириш учун иқтисодий шартларни ҳисоблаб чиқмоқда. «Реклама берувчилар тез орада исталган каналга ‘кўринмас’ реклама жойлаштириши мумкин бўлади», — дея қўшимча қилган Дуров.

Аввалроқ Telegram янги функцияни синовдан ўтказиши айтилган. Шунингдек, Telegram мессенжерида бир нечта янги функциялар пайдо бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: