9:41 | 27.11.21

                       

Telegram’да янги функция ишга туширилиши мумкин

Aввалроқ мессенжер реклама хабарлари функциясини синовдан ўтказганди

Telegram мессенжери тез орада «Apple» қурилмалари эгалари учун расмлардаги матнни ўқиш функциясини ишга туширади. Бу ҳақда эксперт Георгий Лобушкинга таяниб, «РИA Новости» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унинг сўзларига кўра, кейинги янгиланишда Telegram «Apple» қурилмалари эгаларини қувонтирган ҳолда расмлардаги матнни ўқиш функциясини қўшади. 

«Энди сиз кредит карта сурати ёки навбатдаги скриншотни олаётганда стрессни бошдан ўтказмайсиз», дейилади хабарда.

Telegram — бу кўплаб форматларда хабарлар ва медиа файлларни алмашиш имконини берувчи мессенжер. Лойиҳа 2013 йилда ВКонтакте ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Android, iOS ва macOS, Windows Phone ва Windows ҳамда Linux учун мавжуд.

Аввалроқ Telegram’да янги функциялар ишга тушгани ва улардан қандай фойдаланиш мумкинлиги маълум қилинган. Telegram асосчиси Apple va Google’ни танқид қилгани ҳақида хабар берилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: