19:40 | 21.06.22
Аввалроқ Қозоғистон раҳбари Донецк ва Луганскни тан олмаслигини айтганди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан муносабатларига ойдинлик киритди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
У шундай баёнот билан Қатардаги иқтисодий форумда маълумот берган.
«Ҳа, Путин ҳамон ишончли иттифоқчи бўлиб қолмоқда ва давлат раҳбари сифатида у билан яқин муносабатда эканимни мамнуният билан хабар қиламан», — деган Тўқаев.
Шунингдек, у Путин шахсий суҳбатда Қозоғистоннинг Луганск ва Донецкни тан олмаганига муносабат билдирмаганини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, Қосим-Жўмарт Тўқаев 17 июнь куни Владимир Путин билан биргаликда Санкт-Петербург форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқиб, Қозоғистон Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олмаслигини айтган. Шунингдек, бу форумда Россия ҳукумати орденини олишдан бош тортган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: