17:11 | 29.08.24

                       

Тўрт йил олдин Туркияга кетиб, бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёл топилди

Тўрт йил олдин Туркияга кетиб, бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёл тутқунликда сақлаб юрилгани аниқланди.

Туркияда 4 йилдан буён тутқунликда сақлаб келинган ўзбекистонлик аёл қутқарилди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига Ташқи ишлар вазирлиги орқали Қарши шаҳридан 21 ёшли фуқаро ўз онасининг Истанбулга 4 йил олдин кетгани, 3 йилдан бери алоқага чиқмаётганини айтиб, онасини топиш ва ватанга қайтаришда ёрдам сўраган мурожаати келиб тушган.

Олиб борилган текширишлар натижасида, 1982 йил Қарши шаҳрида туғилган Х.Д. Туркиянинг Ушоқ шаҳрида эканлиги, 2020 йилдан буён Туркия фуқароси М.Г. томонидан эркига хилоф равишда тутқунликда ушлаб турилгани аниқланди.

27 август куни бош консулхона, Ташқи меҳнат миграциясининг Истанбул шаҳридаги вакили, «Ўзбек аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» жамияти ва Туркия Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда тезкор тадбир ташкил этилди. Натижада, жабрланувчи ҳаётига ва соғлиғига зиён етказилмаган ҳолда қутқарилиб Ушоқ шаҳар ички ишлар бошқармасига етказилди.

Туркия қонунчилигига биноан шахсни эркига хилоф равишда тутқунликда сақлагани учун М.Г.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Х.Д.ни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли ишлар давом эттирилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: