17:01 | 11.04.24
Қайд этилишича, помидорнинг нархи ошиши мавсумий омил билан боғлиқ.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари апрель ойида Тошкентдаги йирик супермаркетларда 21 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлар нархининг ўзгаришини ўрганди.
Қайд этилишича, 7 номдаги маҳсулотлар нархи қимматлаган. Нарх ошиши бўйича помидор етакчи. Институт буни «мавсумий омил билан боғлиқ»гини маълум қилган.
Мониторинг натижаларига кўра, 8 турдаги маҳсулот — буғдой уни, гуруч, гречка, макарон, шакар, карам, маргарин, кунгабоқар ёғининг нархи ўзгаришсиз қолган.
Минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайиши 6 хил маҳсулотда қайд қилинган. Лимон нархи 18,8 фоиз, бодринг нархи 17,6 фоиз, тухумнинг нархи 17,3 фоиз, бананнинг нархи 13,5 фоиз, товуқ гўштининг (филе) нархи 6,8 фоиз, сариқ пиёзнинг нархи 5,4 фоиз пасайган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: