11:33 | 01.05.24

                       

Тошкент вилоятида 1−8 май кунлари қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Тошкент вилоятида 1−8 май кунлари қор кўчиши хавфи эълон қилинди. Тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

«Ўзгидромет» 1−8 май кунлари Тошкент вилоятида содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли вилоятнинг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларининг (Чотқол тизмаси тоғлари) тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиши юзага келиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: