11:43 | 16.05.24

                       

Сариосиёда айиқ отиб ўлдирилганини Бош прокуратура назоратга олди

«300-350 та қолган. Буни ўрнини босадиган ҳеч қандай ҳайвон йўқ!». Сариосиёда айиқ отиб ўлдирилганини Бош прокуратура назоратга олди.

Сариосиё туманидаги қишлоққа 15 май куни соат 10:00 ларда номаълум томондан қўнғир тоғ айиғи келиб қолгани ва у отиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ҳолатни назоратга олди.

Туман ИИБ, туман ободонлаштириш, экология бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ушбу айиқни ушлаш чорасини кўриш вақтида ёшлар етакчисини судраб, туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори катта лейтенантга ташланган ва унинг ўнг қўли бармоғига енгил тан жарохати етказган.

Шундан сўнг, маҳаллада жойлашган 74-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносига кирмоқчи бўлган. Шундан сўнг, туман ИИБ ҳисобида турувчи овчилар жалб қилиниб, айиқ отиб зарарсизлантирилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, айиқнинг қутурганлигини аниқлаш бўйича лаборатория текширувлари ўтказилмоқда. Ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Маълумот учун, 2023 йилда ҳам қўнғир айиқ отиб ўлдирилган эди. Кейинроқ Қашқадарёда қўнғир айиқнинг отиб ўлдирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ўшанда тахминий ҳисоб китобларга кўра, 300-350 та қолгани айтилган.

«Бу бизга нима беради? Бу эндемик тур тоғдаги ҳайвонот дунёсининг занжирини боғлаб турадиган омил ҳисобланади. Яъни, бу айиқ ерни деградациясини бузилишини, кемирувчиларни кўпайиб кетишини олдини олишга хизмат қиладиган ноёб ҳайвон. Ҳудуддаги энг кучли жонивор ҳисобланади. Буни ўрнини босадиган ҳеч қандай ҳайвон йўқ!

Қора бозорда қўнғир айиғи 10 минг доллардан 50 минг долларгача баҳоланар экан. Айиқни териси, гўшти, тирноқлари, суяги алоҳида-алоҳида сотилади», — деган эди мутахассис.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: