21:57 | 16.05.24

                       

Сурхондарёда мактаб ўқувчилари фуқарони дўппослади

Сурхондарёда иккита мактаб ўқувчилари бирлашиб, фуқарони дўппослади.

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани 59-мактаб яқинида 9 нафар мактаб ўқувчилари 2 нафар болани калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ММТБ ҳолат юзасидан баёнот берди.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 9 апрель куни дарс машғулотларидан сўнг мактаб ҳудудидан ташқарида содир бўлган. Тумандаги 15-сонли ҳамда 59-сонли умумтаълим мактабларининг бир гуруҳ 11-синф ўқувчилари ҳамда туманнинг «Қизилтепа» маҳалласида яшовчи фуқаро ўртасида ўзаро келишмовчилик юзасидан жанжал келиб чиққан.

Ҳолат бўйича Олтинсой туман ИИБ томонидан жиноят иши очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: