9:46 | 16.05.24
Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири номаълум муддатга ёпилди (харита).
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги кўчаларидан бири 15 май санасидан бошлаб, ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Пойтахтнинг Яккасарой тумани Шота Руставели — Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур — Сеул, Бобур — Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 15 май куни соат 22:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари тугатилгунга қадар транспорт воситалари қатнови қисман бир томонлама, вақтинча чекланди.
«Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз. Юзага келган ноқулайликлар учун аҳоли ва меҳмонлардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: