Ўзбекистоннинг айриам ҳудудларида «IT-шаҳарча»лар ташкил этилади
Ўзбекистоннинг айриам ҳудудларида ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитишга йўналтирилган «IT-шаҳарча»лар ташкил этилади.
«Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган ‘IТ-шаҳарча’лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, ҳудудларда ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитишга йўналтирилган
«IT-шаҳарча»лар ташкил этилади.
Қуйидагилар «IT-шаҳарча»ларнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
- ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш;
- семинарлар, менторлик дастурлари ва онлайн таълим ресурслари орқали ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш;
- дастурлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш йўналишларида таълим бериш, хорижий тиллар, шу жумладан инглиз тилига ўқитиш орқали ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш;
- ёш авлодни замонавий касбларга ўқитиш, шунингдек, уларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини ошириш.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: