12:45 | 06.03.24

                       

Тошкент вилоятида 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида пахта тозалаш корхонаси бош энергетиги ва бошқалар газ тармоғига ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,1 млрд сўм зарар етказгани аниқланди.

Тошкент вилоятида корхона 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди. 

Қайд этилишича, департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан «Ўртачирчиқтумангаз» таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «R.T.» МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонаси бош энергетиги А.Қ. ва бошқалар пахта тозалаш корхонасида газ тармоғига ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,1 миллиард сўм зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: