22:18 | 22.02.24

                       

Тошкент вилоятида фуқаро 3,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган аниқланди

Тошкент туманида уйининг ертўласида майнинг қурилмаларни электрга ноқонуний улаб, фойдаланиб келаётган фуқаро аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлатга 3,2 млрд сўм зарар етказилган.

Тошкент вилоятидаги хонадонда майнинг қурилмаларни яширин йўл билан электр тармоғига улаб, ноқонуний фойдаланиб келиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳамда электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор назорат тадбирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Р. ўз хонадонининг ертўласида майнинг қурилмаларни ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан электр тармоғига улаб, ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди. 

Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси томонидан 3,2 миллиард сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: