23:35 | 27.02.24

                       

Тошкент вилоятидаги «заправка»да йирик жанжал юз берди

Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида катта жанжал юз берди. Ҳолат юзасидан тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги газ қуйиш шохобчасида 26 февраль куни жанжал юз берди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизматига кўра, ҳолат назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан иш очилган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси билан иш қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳодиса оқибатида бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади ва жамоатчиликка ахборот берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: