12:20 | 10.08.24

                       

Тошкентда 25 ёшли қизнинг ёнидан наркотик модда топилди

Тошкентда 25 ёшли қизнинг ёнидан наркотик модда топилди.

Тошкент шахрида ўтказилаётган рейд тадбирларда тақиқланган моддалар билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ИИББ матбуот хизмати.

Маълум қилиинишича, 2024 йил 9 август куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-баталон ЙПХ инспекторлари томонидан МОНЗА машина тўхтатилиб, 2000 йил ва 1999 йилда туғилган йўловчиларнинг хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган. Машина текширилганда, 25 ёшли қизнинг ёнидан 2 дона шприцда номаълум наркотик моддасига ўхшаш суюқлик ва 4 дона психотроп дори воситаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ҳамда аниқланган моддалар Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: