14:29 | 10.09.24

                       

Тошкентда август ойида уй-жойлар учун ижара нархи ошди

Тошкентда август ойида уй-жойлар учун ижара нархи ошди. Нисбатан арзон квартиралар манзили маълум бўлди.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2024 йилнинг август ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда МҲТИ матбуот хизматига таяниб, Дарё маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 2024 йилнинг август ойида уй-жойлар учун ижара нархининг ошиши кузатилди ва бунга бир қанча омиллар, жумладан, сентябрь ойидан олий таълим муассасаларида янги ўқув йилининг бошланиши бўйича кутилмалар таъсир кўрсатди. Мазкур даврда пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари июль ойидагига нисбатан ўртача 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса 0,3 фоизга ошди.

Ўртача таъмирланган уй-жой ижарасига талабнинг ошиши бўйича кутилмалар ушбу турдаги уйлар ижара нархларига таъсир кўрсатди. 2024 йилнинг август ойида ижара нархлари июль ойидагига нисбатан ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар учун 1,3 фоизга, 2 хонали уйлар учун 2,1 фоизга, 3 хонали уйлар учун 1,7 фоизга, 4 хонали уйлар учун эса 2,5 фоизга ошди.

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари

Сергели (1 хонали – 285 доллар, 2 хонали – 348 доллар, 3 хонали – 387 доллар, 4 хонали – 460 доллар), Олмазор (1 хонали – 301 доллар, 2 хонали – 359 доллар, 3 хонали – 414 доллар, 4 хонали – 471 доллар) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали – 350 доллар, 2 хонали – 445 доллар, 3 хонали – 550 доллар, 4 хонали – 736 доллар) ва Яккасарой (1 хонали – 349 доллар, 2 хонали – 455 доллар, 3 хонали – 585 доллар, 4 хонали – 603 доллар) туманларида кузатилди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси

2024 йилнинг август ойида тўлиқ таъмирланган 3 хонали ва 4 хонали уй-жойлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархлари июль ойидагига нисбатан пасайган бўлса, 1 хонали ва 2 хонали  уй-жойлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида ўсиш кузатилди. Мазкур даврда 3 хонали уй-жойлар ижараси 0,4 фоизга, 4 хонали уй-жойлар ижараси 2,0 фоизга арзонлашган бўлса-да, 2 хонали уй-жойлар ижараси ўртача 0,1 фоизга, 1 хонали уй-жойлар ижараси 3,4 фоизга қимматлашди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг энг арзон ижара нархлари

Сергели (1 хонали – 335 доллар, 2 хонали – 416 доллар, 3 хонали – 501 доллар, 4 хонали – 634 доллар) ва Учтепа (1 хонали – 377 доллар, 2 хонали – 437 доллар, 3 хонали – 563 доллар, 4 хонали – 669 доллар) туманларида, энг қиммат ижара нархлари эса Миробод (1 хонали – 456 доллар, 2 хонали – 688 доллар, 3 хонали – 1006 доллар, 4 хонали – 1274 доллар) ва Шайхонтоҳур (1 хонали – 421 доллар, 2 хонали – 715 доллар, 3 хонали – 1014 доллар, 4 хонали – 1279 доллар) туманларида кузатилди.

Ижара нархлари «оlx.uz» платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2024 йилнинг июль ойи учун 52,6 мингта ва август ойи учун 51,9 мингта маълумотдан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: