11:37 | 10.09.24

                       

Тошкентда Lada ёниб кетди

Тошкентда газ сабабли Lada бутунлай ёниб кетди (видео).

Тошкент шаҳар Олмазор туманида Lada ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди.

Маълум бўлишича, 9 сентябрь куни соат 18:34 да  Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Чимбой кўчасида, машина ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари этилган манзилга соат 18:42 да етиб бориб, ёнғин соат 18:47 да ўчирилди.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: