14:47 | 26.12.23

                       

Тошкентда 57 ёшли эркак чиқиндилар ташлаш жойида яшовчи аёлни бензин сепиб, ёқиб юборди

Bugun.uz эркак қўлга олингани ҳамда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини аниқлади.

Bugun.uz маълумотларига кўра, 23 декабр куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги қурилиш объектига қарашли маиший чиқиндилар ташлаш жойида яшовчи 48 ёшли Н.У. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Унга чап оёқ иккинчи даражали куйиши ташхиси қўйилган.

Суриштирув ишлари натижасида аёл билан бирга яшовчи таниши 57 ёшли Х.А. ўзаро жанжаллашгани аниқланган. Жанжал оқибатида эркак аёл танасининг турли жойларига елим идишда бўлган бензин ёқилғисини сепиб, ёқиб юборгани маълум бўлган.

Bugun.uz Х.А. қўлга олингани ҳамда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини аниқлади. Терговни прокуратура олиб бормоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: