11:33 | 25.06.24

                       

Тошкентда эркак ногирон дадаси ва бувисига қаровчи энага аёлларни пичоқлади

«Уйимдан чиқиб кетинглар, деб, пичоқни тиқиб ташлади». Тошкентда эркак ногирон дадси ва бувисига қаровчи энага аёлларни бир неча маротаба пичоқлади (видео).

Тошкентда кекса аёл ва ногирон эркакка қаровчи она-бола энагалар пичоқланди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, судланувчининг аммаси ногирон деб айтилган акаси ва онасига қараш учун она-бола энагаларни ёллаган. 2023 йилнинг ноябрь ойларида судланувчи ва ёлланган она-бола энагалар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Эркак аёлларнинг танасига бир неча маротаба жароҳат етказган. Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида аёлларнинг ҳаёти сақлаб қолиган.

«Лой кроссовкасини кирмошинага тиққан. Сенлар мени яшашга қўясанларми, йўқми, уйимдан чиқиб кетинглар, деб, пичоқни олиб, тиқиб ташлади. Олий жазо беришларини сўрайман», дейди жабрланувчи.

Таъкидланишича, ҳозирда аёллар ногирон бўлиб қолган. Судланувчи 8 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: