16:27 | 30.03.24

                       

Тошкентда радиоэлектрон воситалардан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди

Тошкентда радиоэлектрон воситалардан ноқонуний фойдаланган шахс ушланди. Фуқарога нисбатан МЖтКнинг 152-моддаси 1-қисмига асосан жазо чораси қўлланган.

«Ўзкомназорат» инспекцияси ҳамда Электромагнит мослашув хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда инспекция ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, унда Мирзо Улуғбек тумани, Асака кўчасида жойлашган қурилиш объектида фуқаро Ғ.М. томонидан 2 та радиоэлектрон воситалардан (рация) тегишли рухсатномалар расмийлаштирмасдан фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Бу билан фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари ҳамда давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари «Ўзкомназорат» инспекцияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, «Радиочастота спектри тўғрисида»ги қонун 12-моддаси ҳамда «Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан ҳужжатлар тўплами умумлаштирилиб, фуқарога нисбатан МЖтКнинг 152-моддаси 1-қисмига асосан жазо чораси қўлланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: