9:11 | 12.08.24
Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Мирзо Улуғбек туманида иссиқ сув таъминотида вақтинча узилишлар бўлади. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, иссиқлик қувурларини юқори босим остида синаш ишларини бажариш учун 1-ИМ қозонхонаси ҳудудида 12 август куни соат 10:00 дан 20:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминотида вақтинча узилишлар кузатилади.
«’Veolia Energy Tashkent’ МЧЖ вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди ва ўз томонидан иссиқ сув таъминотини тезроқ қайта тиклаш бўйича зарур чораларни кўради», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: