9:36 | 29.08.24

                       

Тошкентнинг икки тумани газдан узилади

Тошкентнинг икки тумани газдан узилади.

Таъмирлаш ишлари туфайли Миробод ва Юнусобод туманларининг қуйидаги ҳудудларига 29 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ хабар берди.

Миробод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)

  • «Тонг юлдузи» МФЙ Фарғона йўли Сайхун кўчаларидаги кўп қаватли уйлардаги 642 та хонадон
  • Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та

Юнусобод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)

  • «Тикланиш» МФЙ Гулёр 1-2-3-4-5-тор ва Тикланиш кўчаларидаги 540 та ерли хонадон
  • Улгуржи истеъмолчилар сони: 13 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: