12:20 | 09.09.24

                       

Тошкентнинг икки тумани «свет»дан узиб қўйилди

Тошкентнинг икки тумани «свет»дан узиб қўйилди.

Тошкент шаҳрининг икки тумани Бектемир ва Юнусободда бугун, 9 сентябрь куни электр таъминоти вақтинча ўчирилди. «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабар берди.

Маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 9 сентябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:

  • Бектемир тумани: «Забардаст» МФЙларнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 18:00 гача;
  • Юнусобод тумани: «Увайсий», «Юртобод», «Шоштепа» ҳамда «Қадрдон”»МФЙларнинг айрим ҳудудларида соат 13:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилди. «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: