18:11 | 23.11.23

                       

Туркияда фоҳишалик қилаётган тўрт нафар ўзбекистонлик ушланди — фото

Айтилишича, уларнинг бир нафари ОИВ билан касалланган.

Туркия полицияси икки ойлик кузатишлардан сўнг Кютахя ва Эскишеҳир вилоятларида махсус операция ўтказди. Полиция бир нечта одамларни ҳибсга олди. Маълум бўлишича, ушланганлар орасида тўрт нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор бўлиб, улардан бир нафари ОИВ касаллигига чалинган.

Полицияга кўра, умумий ҳисобда олти киши ушланган ва паспортлари олиб қўйилган. Айтилишича, улар депортация қилиниши мумкин. Шунингдек, тинтув пайтида улар ёнидан 18 минг 370 лира, 500 доллар, 17 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Суд эса ушланганларнинг икки нафарини одам савдоси, фоҳишаликка мойиллик, воситачилик, жой бериш ва мажбурлаш сингари айбловлар билан ҳибсга олиб, қолганларни қўйиб юборган. Қон текшируви натижасида, ўзбекистонлик Зейнеп номини олган 27 ёшли К. Г исмли аёлда ОИВ-мусбат (ОИТС) эканлиги аниқланган. Билдирилишича, улар Ўзбекистонга қайтарилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: