9:35 | 07.12.23
Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой батафсил маълумот берди.
Меҳмет Нури Эрсой ижтимоий медиа ҳисоби орқали тарқатган хабарида, Африканинг Касане шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Ҳукуматлараро Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш қўмитаси йиғилишида Туркиянинг 5 маданий унсури муҳокама қилинганини билдирди.
Табиий ва маданий қадриятларни ҳимоя қилишда яна бир муҳим муваффақиятни қўлга киритганликларини ифода этган Эрсой, «Туркиянинг анъанавий зайтун етиштириш саноати «ЮНEСКОнинг зудлик билан қўриқланиши керак бўлган Номоддий маданий мерос рўйхати»га киритилди. Янгилари эса йўлда» дея фикр билдирди.
Кесанеда бўлиб ўтган йиғилишда Туркиянинг яна 4 та маданий бойлиги муҳокама қилингани ҳақида маълумот берган Эрсой, ЮНEСКО номоддий маданий мерос рўйхатида энг кўп маданий бойликларни қайд эттирган давлатлар рўйхатида Туркия иккинчи ўринга кўтарилишини билдирди.
Вазир Эрсой, йиғилишда муҳокама қилинадиган 4 та элементнинг киритилиши ортидан Туркия рўйхатидаги номоддий маданий мерослар сони 30 тага етишини таъкидлади.
Шундай қилиб, асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб келаётган дарахтни тўғри текислаш усуллари, зайтун йиғиш ва мойини сиқиб олиш қоидалари каби зайтун етиштириш билан боғлиқ баъзи анъанавий билим, кўникма ва малакаларни ташхис этиш зарурияти тўғрисида фикр юритилди ҳамда тавсиялар берилди.
Маданият ва туризм вазирлиги тадқиқот ва таълим бош бошқармаси томонидан ҳозиргача ЮНEСКОнинг номоддий маданий меросида рўйхатга олинган элементлар қуйидагилардан иборат:
«Мавлавий само маросими», «Ошиқлик анъанаси», «Наврўз (кўп миллатли)», «Карагўз», «Анъанавий давра суҳбатлари», «Қирқпинар ёғли кураш маросими», «Алеви-Бектоший маросими: Семаҳ», «Тантанали Кешкеғи анъанаси», «Турк қаҳва маданияти ва анъанаси», «Эбру: турк қоғозини нақшлар билан безаш санъати», «Анъанавий чинничилик маҳорати», «Юпқа нон тайёрлаш ва баҳам кўриш маданияти (кўп миллатли)», «Баҳор байрами: Ҳидреллез», «Ҳуштак тили», «Дада Қўрқут мероси: достончилик маданияти, халқ эртаклари ва мусиқаси», «Анъанавий камондан отиш», «Анъанавий ақл ва стратегия ўйини: Мангала», «Миниатюра санъати», «Хаттотлик», «Туркия ислом санъатида анъанавий гўзал ёзув», «Насриддин Хўжа латифаларини айтиш анъанаси (аскиячилик)», «Чой маданияти: ўзлик, меҳмондўстлик ва ижтимоий ҳамкорлик рамзи (кўп миллатли)», «Ипакчилик ва тўқувчилик» ҳамда «Анъанавий тошга ишлов бериш санъати (тош ўймакорлиги)» ва бошқалар.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: