22:00 | 26.12.23
Компания 2024 йил учун Cobalt автомобилларига контрактация тугаганлигини айтди.
UzAuto Motors компанияси томонидан Cobalt машиналарига 2024 йил учун шартномалар тугади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 26 декабр соат 20:30 ҳолатига кўра, Chevrolet Cobalt, Damas вa Labo автомобиллари учун жами 98,3 мингдан ортиқ шартномалар тузилган. Уларнинг 95 фоизи Chevrolet Cobalt автомобилига тўғри келмоқда.
Chevrolet Cobalt автомобилларининг контрактацияда мавжуд бутун ҳажми учун шартномалар тузилган. Компания айни вақтда UzAvtoSavdo онлайн-савдо тизими орқали Damas вa Labo автомобилларига шартнома тузиш имконияти мавжудлигини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Cobalt, Damas ва Labo’га 22 декабрдан бошлаб онлайн контрактация очилиши ҳабар қилинганди. Шунингдек, UzAuto Motors қатор машиналарга имтиёзли кредит ажратиши мумкинлиги ҳақда Bugun.uz ўз манбасига таяниб, компания бу режани Ўзбекистондаги банклардан бири билан йўлга қўймоқчилиги ҳақда хабар берилганди. Бундан ташқари, UzAuto Motors агар харидор беш кун ичида автомобилини дилерлик марказидан олиб кетмаса, машина навбат тартиби асосида кейинги мижозга берилиши тўғрисида аҳолини огоҳлантирганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: