21:51 | 25.12.23
UzAutoSavdo платформасидан фойдаланган ҳолда жами 31,5 мингдан ортиқ шартнома тузилди.
Бугун, 25 декабр куни соат 19:40 ҳолатига кўра, UzAutoSavdo платформасидан фойдаланган ҳолда жами 31 минг 500 дан ортиқ шартнома муваффақиятли тузилди. Бу ҳақда компания Telegram расмий саҳифасида маълум қилди.
Шунингдек, бу вақтгача UzAutoSavdo онлайн-савдо тизимига 7 000 та киберҳужум уюштирилган. Умуман олганда, тизимда ушбу вақт оралиғида уч миллиондан ортиқ фаол сеанслар қайд этилган.
Ушбу давр мобайнида компаниянинг Call-маркази томонидан 2 100 та мурожаатлар қабул қилиниб, кўриб чиқилган. Иш вақти тугаганлиги сабабли шартнома тузиш жараёни вақтинча тўхтатилган. Компанияга кўра, онлайн контрактация эртага, 26 декабр куни соат 10:00 да қайта тикланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Cobalt, Damas ва Labo’га 22 декабрдан бошлаб онлайн контрактация очилиши ҳабар қилинганди. Шунингдек, UzAuto Motors қатор машиналарга имтиёзли кредит ажратиши мумкинлиги ҳақда Bugun.uz ўз манбасига таяниб, компания бу режани Ўзбекистондаги банклардан бири билан йўлга қўймоқчилиги ҳақда хабар берилганди. Бундан ташқари, UzAuto Motors агар харидор беш кун ичида автомобилини дилерлик марказидан олиб кетмаса, машина навбат тартиби асосида кейинги мижозга берилиши тўғрисида аҳолини огоҳлантирганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: