14:00 | 24.04.24
Триатлончи Шавкат Мусинов йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган лойиҳанинг амбассадорига айланди.
20 апрель куни бўлиб ўтган марафонларда 7 дан 70 ёшгача бўлган 300 дан ортиқ киши, ногиронлиги бўлган югурувчилар ва скандинавча юришнинг севувчилари иштирок этишди. Шавкат Мусинов марафоннинг барча иштирокчиларига пиёдалар ўтиш жойи белгиси ва ёниб турадиган элементлар тасвирланган шоппер-сумкаларини топширди. Ҳайдовчиларга пиёдаларга кўпроқ эътибор беришга ёрдам берадиган сумкалар GROSS компанияси томонидан Тошкент шаҳар ИИББ, Ёшлар ишлари агентлиги, Uzum экотизими билан ҳамкорликда амалга оширилган «Хавфсиз ҳаракат» лойиҳаси учун махсус ишлаб чиқилган.
Мамлакат бўйлаб 76 та аҳоли пунктлари аҳолиси Uzum Market миллий маркетплейсида шопперларни сотиб олиши мумкин.
«Хавфсиз ҳаракат» ижтимоий лойиҳасининг амбассадори сифатида Шавкат Мусинов Ўзбекистон аҳолиси учун хавфсиз ва қулай муҳит яратиш ҳамда барча — ҳаваскорлар, болалар, ногиронлар учун спорт билан шуғулланиш имкониятини яратиш тарафдоридир.
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги — яшаш учун қулай муҳитнинг асосидир. Бизнинг суғурта компаниямизнинг вазифаси эса республикамиз аҳолиси келажакка ишонч билан қарашлари учун қўлимиздан келганини қилишдир. Хавфсиз Ҳаракат лойиҳасини яратиш ғояси шундан келиб чиқди. Ва биз ташаббусимизни қўллаб-қувватлагани учун Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор компаниялардан миннатдормиз», — дейди GROSS суғурта компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари Рустам Назаров ижтимоий лойиҳа ҳақида.
«Ўтган йилнинг кузида GROSS ва Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкасбларимиз билан эшитиш қобилияти паст болалар учун мактабда шопперлар тарқатилишини ташкил қилдик ва йўл ҳаракати хавфсизлиги дарсини ўтказдик. Бизнинг мақсадимиз бутун мамлакат бўйлаб йўлларни болалар ва уларнинг ота-оналари учун хавфсизроқ қилишдир», — дейди Uzum Market бош директори Илшат Хаметов.
«Бугунги кунда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳар бир инсоннинг муҳим вазифасига айланди. Шахсий маъсулият ҳар қандай нохуш ҳодисаларнинг олдини олади. Ушбу жараёнда болаларнинг билимларини ошириш ва уларни йўл ҳаракати қоидалари билан таништириш айниқса муҳимдир», — дейди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХХ матбуот хизмати бошлиғи подполковник Қахрамон Худойберганов.
«Хавфсиз ҳаракат» — бу автомибил ҳайдаш маданиятини ошириш, хавфсиз пиёдалар ўтиш жойларини ташкил этиш ва барча йўл фойдаланувчилари томонидан қоидаларга риоя қилишни тарғиб қилувчи кенг кўламли ижтимоий лойиҳа.
Реклама
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: