17:56 | 02.02.23

                       

Yandex Go технологиялари ҳайдовчиларнинг ҳайдаш пайтида кескин манёврлар улушини икки баравар камайтирди

Yandex Go хизмати Ўзбекистонда янги хавфсизлик функциясини – ҳайдаш манёврини назорат қилишни ишга туширди

Yandex Go хизмати Ўзбекистонда янги хавфсизлик функциясини – ҳайдаш манёврини назорат қилишни ишга туширди. Бу ҳақда компания Bugun.uz’га маълум қилди.

Фото: Yandex Go

Қайд этилишича, махсус моделлар ҳайдовчи иловасида акселерометрдан олинган маълумотларни қайта ишлайди ва манёврларнинг силлиқлигини баҳолайди. Aгар ҳайдовчи мунтазам равишда қаттиқ тормоз берса, бўлакларни ўзгартирса ёки жуда тез ҳаракатланса, тизим унга секинроқ ҳайдаш учун огоҳлантириш юборади. Aгар ҳайдовчи ҳайдаш услубини ўзгартирмаса, тизим унинг буюртмаларга киришини чеклаши мумкин.

Yandex Go биринчи натижаларни сарҳисоб қилган: тизимли равишда кескин маневрларни амалга оширувчи ҳайдовчилар улуши икки баравар камайган. Бир маромда ҳайдаш услуби тезлик чегарасини сақлаш билан бирга хавфсиз ҳайдашнинг асосий омилидир, шунинг учун бу кўрсаткичларга алоҳида эътибор берилади. Келгусида ҳайдовчилар ва йўловчиларни қўшимча бепул суғурта қилиш тизими ҳам режалаштирилган.

Маълумот ўрнида Yandex Go Ўзбекистонда 2018 йилнинг апрел ойида ишга туширилган. Хизмат 7 та шаҳарда: Тошкент, Фарғона, Бухоро, Марғилон, Наманган, Aндижон ва Самарқандда ишлайди. Yandex Go’нинг ўз ҳайдовчилари ва машиналари йўқ. Хизмат маҳаллий ташувчилар билан ҳамкорлик қилади. Бепул илова IOS ва Android учун ўзбек, рус ва бошқа кўплаб тилларда мавжуд.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: