21:54 | 10.09.24
Зангиотадаги даҳшатли ёнғин икки соатда ўчирилди.
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, «Эркин» МФЙда жойлашган бўёқ ишлаб чиқариш цехи биносида 10 сентябрь куни соат 14:15 да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Ëнғин ўчириш экипажлари томонидан ёнғин соат 17:00 да қуршаб олиниб, соат 18:56 да батамом ўчирилди.
Тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади. Ёнғинни бартараф этиш жараёни Фавқулодда вазиятлар вазири назоратида амалга оширилди. Айни вақтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: