0:15 | 10.01.24

                       

Ўзбекистонда 100 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

Бундай кредитлар кимларга берилиши маълум қилинди.

Ўзбекистонда эндиликда «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури»га кўра, 100 миллион сўмгача кредитлар гаровсиз берилади. Бу ҳақда Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари бу имкониятдан фойдалана олади.

Бундан ташқари, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳам бу имкониятдан фойдалана олади.

Дастур доирасида, шунингдек, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти, қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни етти йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш назарда тутилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: