15:52 | 16.05.23

                       

Ўзбекистонда пиёзнинг улгуржи нархи рекорд ўрнатди

Бунга асосий сабаб қилиб, экспорт ҳажмининг ошиши кўрсатилмоқда

Ўзбекистон бозорларидаги икки ҳафталик барқарорликдан сўнг пиёз нархи сезиларли даражада ошиб, 1 кг пиёз улгуржи нархларда $0,39 дан сотилмоқда. Бу бозордаги пиёзнинг шу даврги нисбатан рекорд нарх ҳисобланади. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда нарх 44 фоизга ошиб, ушбу давр учун одатдагидан икки баравар юқори ҳисобланади.

Май ойининг дастлабки 10 кунида Ўзбекистондан 48 минг тонна пиёз экспорт қилинган, бу кунига деярли 5 минг тоннага тенг. Йил бошида кузатилган аномал совуқ мамлакатда кузги пиёз экинларининг бир қисмига зарар етказганини ҳамда пиёз экспортининг жуда тез суръатларда ортиши ҳисобига ички бозор нархининг ўсишининг асосий омилига айланиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда янги ҳосил пиёзи нархи икки баробар камайиб, 14 апрелдан 21 апрелгача 1 кг учун ўртача нархи 8000 дан 4000 сўмга тушганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: