12:35 | 06.11.23 2202

Ўзбекистоннинг давлат қарзи қанчага етиши айтилди

Давлатнинг келгуси уч йилдаги қарзлари прогноз қилинган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги берган маълумотларга кўра, республиканинг давлат қарзи 2024 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 37 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу бўйича вазирлик тақдим этган 2024–2026 йилларга мўлжалланган бюджетномада ҳам айтиб ўтилган.

Фото: Bugun.uz

Вазирлик бюджетномасида келтирилган дастлабки таҳлилларда макроиқтисодий ҳамда фискал кўрсаткичлар барқарорлиги таъминланса, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2024 йилда 37 фоиз, 2025 йилда 37,4 фоиз, 2026 йилда 37,9 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинган. Бу эса суммада 2024 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 100 миллиард доллардан, 2025 йилда 125 миллиард доллардан, 2026 йилда 140 миллиард доллардан ортиши мумкин.

Маълумотларга кўра, республиканинг давлат қарзи миқдори 2023 йил 1 июл ҳолатига 31,5 миллиард долларни ташкил этиб, ЯИМга нисбатан 36,8 фоизга тенг бўлган. Шундан давлат ташқи қарзи 25,9 миллиард доллар, ички қарзи 5,6 миллиард долларни ташкил этган.

Келгуси уч йилга мўлжалланган бюджет прогнозларини ишлаб чиқишда давлат қарзининг ўрта муддатли даврда макроиқтисодий хавфсиз ҳисобланган ЯИМга нисбатан 60 фоизлик юқори чегараси бўйича киритилган «фискал қоида»га амал қилиш ва бунинг учун бюджет тақчиллигини 2024 йилда 4 фоиздан оширмаслик ҳамда ўрта муддатли даврда ўртача 3 фоиз миқдорида ушлаб туриш мақсад қилинган.

Маълумот учун, бюджет қонунчилигида 2023 йилда 4,5 миллиард доллар ташқи қарз жалб қилиш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Япониядан 200 млн доллар қарз олганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 141
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 353
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 383
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 206
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 434
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 312