9:45 | 06.04.22

                       

КХДР Жанубий Кореяга ядро уруши билан таҳдид қилди

Ким Чен Иннинг синглиси қандай ҳолатда уруш бўлишини айтди

Шимолий Корея агар Жанубий Корея ҳарбий қарама-қаршиликка борса, ядро қуролидан фойдаланишини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Reuters»

КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлим бошлиғи ўринбосари Ким Ё Чжон мазкур баёнотни берган.

«Агар Жанубий Корея ҳарбий қарама-қаршиликка киришса, бизнинг жанговар ядровий кучларимиз ўз вазифасини бажаради», — деган у.

Шу билан бирга, расмий Пхеньян Жанубий Кореяни душман деб билмаслиги ва қўшни давлат биринчи бўлиб ҳужум қилмагунича унга қарши уруш бошламаслигини айтган. Агар икки томон армияси бир-бири билан жанг қилса, ким ғалаба қозонишидан қатъи назар, халқимизга ярим аср олдин етган зарардан кўпроғи етади. Биз, албатта, бунга қаршимиз», — деган сиёсатчи.

Ким Ё Чжон КХДР «ҳеч қачон биринчи бўлиб зарба бермаслигини», аммо Жанубий Корея қўшинлари «бир қарич ерга тегса», уларни даҳшатли фалокат кутишини таъкидлаган. Жанубий Корея мудофаа департаменти раҳбарининг КХДРга қарши профилактик зарба бериш ҳақида гапириши «жуда катта хато» эканини қайд этган.

Аввалроқ Ким Чен Ин «буюк ҳалокатли жанг»га тайёрланиш кераклигини маълум қилганди. Шунингдек, Ким Чен Иннинг синглиси давлат тўнтариши уюштиргани айтилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: