13:30 | 09.05.24

                       

Ўзбекистонда олийгоҳ ва техникумларга кириш имтиҳонлари тартиби ўзгартирилди

Ўзбекистонда олийгоҳ ва техникумларга кириш имтиҳонлари тартиби ўзгартирилди. Абитуриентлар аввал тест топшириб, кейин қаерда ўқишни танлайди.

Олийгоҳ, коллеж ва техникумларга кириш имтиҳони «аввал тест, сўнг танлов» тамойилига ўзгарди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилдан олийгоҳ, коллеж ва техникумларга қабул қилиш имтиҳонлари «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ўтказилади.

Бунда:

  • абитуриентлар тестни 1 маротаба топширади ва тўплаган бали билан дастлаб олийгоҳга, бали олийгоҳга етмаган тақдирда, профессионал таълим ташкилотига кириш учун танловда иштирок этади.

Oлийгоҳларга қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади:

  • рўйхатдан ўтиш ва тест фанларини танлаш;
  • олийгоҳ – тест натижаси эълон қилингандан сўнг таълим йўналиши ва шаклини танлаш.

Амалда абитуриент рўйхатдан ўтишда мос 5 тагача олийгоҳни (йўналишни) танлайди ва ушбу олийгоҳлар (йўналишлар) бўйича танловда иштирок этади.

Аввалроқ магистратурага киришда айрим талабалар учун сертификат талаби бекор қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: