16:51 | 08.05.24

                       

Шавкат Мирзиёев Москвага борди

Россия президентининг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев 8 май куни Россияга ташриф буюрди. Президентни Россия Ҳукумати Раисининг ўринбосари кутиб олди.

Президент 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Внуково» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Денис Мантуров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг юбилей йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади. Шунингдек, икки томонлама учрашувлар ўтказилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: