8:31 | 09.05.24

                       

Инсоният тарихида энг иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилди

Инсоният тарихида энг иссиқ ҳаво ҳарорати қайд этилди. Bloomberg сўнгги кунларда кузатилаётган аномал иссиқ бўйича маълумот берди.

Дунёда энг иссиқ ҳаво ҳарорати рекорди янгиланди. Бу ҳодиса Африкага қатор муоммоларни олиб келган. Бу ҳақда, Bloomberg хабар берди.

Маълум қилинишича, дунё аҳолиси энг иссиқ ҳароратни бошдан кечирди. 2024 йил апрель ойи тарихдаги энг иссиқ ой бўлган.  Айрим давлатларда охирги 11 ойда энг иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилган. Глобал ҳарорат ўртача 1,58 даража бўлиб бу олдинги рекорд даражалардан анча юқори.

Дунё олимларининг фикрига кўра, корхоналар, пластик чиқиндилар кўпайгани натижасида океан ва атмосферада тўпланиб қолган зарарли модда ва газлар глобал иссиқ ҳароратни кўтаради. Иссиқ ҳарорат туфайли Африкада қурғоқчилик авж олган. Натижада, баъзи давлатлар фалокат ҳолатини жорий этди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: