8:52 | 04.02.22

                       

Шавкат Мирзиёев Пекинга ташриф буюрди — фото

Давлат раҳбарини Хитой расмийлари кутиб олди

Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекинга етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, давлат раҳбари қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекин шаҳрига ташриф буюрган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хитой пойтахтининг «Шоуду» халқаро аэропортида Президентни мамлакатнинг расмий шахслари кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, қишки Олимпиаданинг очилиш маросими 4 февралда Тошкент вақти билан 17:00 да Пекиндаги «Қуш уяси» миллий стадионида бошланади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: